Намунали нефть навларининг нархи 18 август, пайшанба кунги сотувларда ошиб бормоқда, жумладан, Brent русумли нефтнинг бир баррели 5 июлдан бери биринчи марта 50 доллардан юқори баҳоланмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Brent’нинг октябрь фьючерсларининг бир баррели Лондоннинг ICE Futures биржасида 50,03 долларга баҳоланмоқда.
WTI нефтининг сентябрь фьючерслари котировкалари Нью-Йорк товар биржасида 47,12 долларни ташкил этди.
АҚШ ёқилғи захиралари ҳақидаги маълумотлар бозорга ижобий таъсир ўтказмоқда, дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)