Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинциясида жойлашган оҳак шахтасида чиққан ёнғин оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Алангаланиш 16 август, сешанба куни тушки пайт Чжанъе шаҳар округидаги JISCO металлургия гуруҳига қарашли шахтада содир бўлди. Бу ерда 9 нафар кончи қамалда қолди. Уларнинг жасади 17 август, чоршанба куни чиқариб олинди. Уларни қутқаришга ҳаракат қилган уч нафар қутқарувчи ҳам ҳалок бўлди.
Ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар ишламоқда. Полиция алангаланиш сабабларини ўрганишга киришди.
Изоҳ (0)