Америкалик енгил атлетикачи, Рио–2016 Олимпиада ўйинларида уч ҳадлаб йўналишида кумуш медалга сазовор бўлган Уилл Клэй терма жамоадаги ҳамкасби Квин Харрисонга турмуш қуриш таклифини билдирди. Бу ҳақда NBC порталига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Клей тақдирлаш маросимидан сўнг трибунада ўтирган севгилисининг олдига чиқиб, битта тиззасига ўтирди ва бриллиант узукни ҳадя қилди. Харрисон тўсиқлардан сакраб югуриш масофасида иштирок этади, аммо у Олимпиадада қатнашмади.
«Эрталаб уйғонганимда бугун энг яхши кун бўлишини билгандим. Биз иккимиз маҳоратлимиз. У менинг инсон бўлиб етишишимга ёрдам берган. Мен унга энг яхши дўстим бўлишини, у менинг қовурғам бўлишини, у билан бирга қаришимни айтдим. У мен билан бир умр бирга бўлишини истайман», – деди Клэй.
Аввалроқ Рио–2016 Олимпиада ўйинларида сувга сакраш бўйича иштирок этган хитойлик Цинь Кай терма жамоадаги шериги Хэ Цзига турмушга чиқиш таклифини билдирганди.
Изоҳ (0)