ИШИД гуруҳига қарши АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Эроннинг «Ҳамадон» базасидан Россия бомбардимончи самолётларининг Суриядаги марраларга зарба бериши муносабати билан ўз режаларини ўзгартирмади. Бу ҳақда Пентагон вакили полковник Кристофер Гарвер маълум қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
«Умуман олганда Россия самолётларининг ҳаракатлари бизнинг операцияларимизга таъсир қилмади ва бизга коалиция операцияларига таъсир кўрсатмаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун етарлича вақт берди», — деди у.
«Россияликлар парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамжиҳатлик ҳақидаги меморандумга мувофиқ тарзда коалицияни хабардор этди», — дея таъкидлади у.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг Ту-22М3 бомбардимончи самолётлари Суриянинг Алеппо, Дайр-аз-Зор ва Идлиб вилоятларидаги ИШИД ва «Жабҳат-ан-Нусра» гуруҳлари объектларига зарба берганлиги ҳақида маълум қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)