Покистоннинг шимоли-ғарбидаги Хайбер агентлиги (ҳуқуқий-ҳудудий бирлик)да содир бўлган портлаш оқибатида камида икки нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлди, яна етти нафари яраланди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда маълум қилинишича, портлаш хавфсизлик хизматига тегишли машина олдида содир бўлди. Портлаш Покистон армиясининг Тирах водийсида чегарадан ноқонуний равишда ўтиш назоратини кучайтириш операциясидан бир кун ўтиб кейин содир бўлгани алоҳида таъкидланмоқда. Ҳаво ва ерда ўтказилган операция давомида 14 жангари йўқ қилинди, яна 11 нафари жароҳатланди.
Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)