Вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши боксчиларидан бири кичик Флойд Мейвезер россиялик спортчиларни ўзининг энг яхши дўстлари деб ҳисоблайди ва ҳар қандай таҳқирлашга қарши эканини маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Рио–2016 Олимпиада ўйинларидаги мухлислар ва хорижий спортчилар мунтазам равишда россиялик спортчиларга ҳуштакбозлик қилмоқда. Хусусан, сузиш бўйича мусобақалар вақтида бундай ҳолатга Юлия Ефимова тушган.
«Дунёда менинг мухлисларим кўп ва ҳеч ким ҳақида ёмон гапирмасликка ўрганганман, шу жумладан, россияликлар ҳақида ҳам. Улар – менинг энг яқин дўстларим, мен таҳқирлашнинг ҳар қандай шаклига қаршиман», – деди Мейвезер.
Изоҳ (0)