Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Лондоннинг «Арсенал» футбол жамоасидаги улушини сотиб, Ливерпулнинг «Эвертон» жамоаси акцияларининг бир қисмини харид қилиши мумкин. Бу ҳақда, The Sun нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Таблоиднинг манбаларига қараганда, Усмонов «Арсенал»нинг аҳволидан норози ва «Эвертон» акцияларининг 49,9 фоизига эгалик қилувчи Фарҳод Моширига қўшилмоқчи.
Мошири Усмоновнинг «Арсенал»га қисман эгалик қилувчи Red and White Securities LTD компанияси бўйича собиқ ҳамкоридир. 2016 йил февралида Мошири Усмоновга ўз улушини сотди, шундан сўнг у «Арсенал»нинг 30,04 фоиз акцияларига эга бўлди.
«Арсенал»нинг бош акциядори Стэн Кронкедир — унга жамоа акцияларининг 67,05 фоизи тегишли.
Айни пайтда Усмонов харидор қидираётгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)