Бельгиянинг Гент шаҳридаги қаҳвахонада отишма рўй берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қаҳвахона мижозлари бу ерда қуролланган киши борлиги ҳақида полицияга хабар берди. Воқеа жойига келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари эркакдан қуролни топширишни талаб қилди, бироқ у бундан бош тортди. Шундан сўнг полициячилар унга қарата учта ўқ узди.
Эркак тирик қолган ёки йўқлиги ҳозирча маълум эмас. Полиция ва прокуратура ҳодиса тафсилотларини ўрганишга киришди. Қаҳвахонада юз берган ҳолат теракт эмаслиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)