Хитой расмийлари мамлакатнинг собиқ раҳбари Цзян Цзэминь таваллудининг 90 йиллигига бағишланган тадбирларга тўсқинлик қилиш учун барча чораларни қўлламоқда. Бу ҳақда маҳаллий жамоат ташкилотлари вакилларига таяниб, The Financial Times маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Газетага Пекин университети собиқ ўқитувчиларидан бирининг маълум қилишича, у ва дўстлари туғилган кун муносабати билан кеча ташкиллашни истаган, бироқ полиция вакиллари уларни бу ва бошқа ҳаракатлар, жумладан, интернетда Цзян Цзэминь номини келтиришдан ўзларини тийишлари ҳақида огоҳлантиргач, режаларидан воз кечган.
Хитойнинг собиқ раҳбари 17 август, чоршанба куни 90 ёшга тўлади. У кекса ва заиф, бироқ мамлакатнинг бугунги раҳбарияти уни ўзи учун хавфли деб билади. У раҳбарлик қилган ўтган асрнинг 90-йиллари эркинлик ҳукм сурган давр деб ҳисобланади. Айнан унинг раҳбарлигида Хитой Дэн Сяопин ислоҳотларини давом эттирди, Бутундунё савдо ташкилотига (БСТ) аъзо бўлиб кирди ва глобал иқтисодий давлат мақомига эга бўлди.
Изоҳ (0)