Хитой 16 августга ўтар кечаси квант коммуникациялари учун мўлжалланган дунёдаги биринчи экспериментал сунъий йўлдошни муваффақиятли тарзда учирди, деб ёзади «ТАСС» South China Morning Post газетасига таяниб.
Хитойлик таниқли файласуф шарафига номланган «Мо-цзи» қурилмаси «Чанчжэн-2D» элтувчи ракетаси ёрдамида орбитага чиқарилди. Парвоз Пекин вақти билан 01:40 (Тошкент вақти билан 15 август 22:40)да Гоби чўлидаги Цзюцюань космодромидан амалга оширилди.
Газета таъкидлашича, миссиянинг асосий вазифаларидан бири — ахборотнинг квант тарзда узатилишини амалга ошириш ҳамда Хитой ва Европа (Вена) ўртасида хакерлардан тўлиқ ҳимояланган алоқа каналини ўрнатиш.
Изоҳ (0)