Муаммолар ва шикоятлар бўлмаганида, Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинлари зерикарли ва қизиғи йўқ бўларди. Бундай фикрни Халқаро волейбол федерацияси президенти Ари Граса билдирди, деб ёзади «ТАСС».
«Мен бразилияликман ва менинг мамлакатим Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилаётгани мен учун шараф ва ифтихордир, — деди Граса. — Бразилияда ёзги Ўйинларни ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Албатта, кимдир шикоят қилади ва муаммолар ҳақида гапиради. Аммо улар бўлмаганида Олимпиада ўйинлари бутунлай зерикарли бўларди. Шунинг учун ҳаммага муаммоларни қидиришдан чалғиб, Олимпиада руҳини ҳис қилишни тавсия қиламан».
Риодаги ўйинларнинг биринчи кунидан бошлаб иштирокчилар ва мухбирлардан турар-жой билан боғлиқ муаммолардан тортиб, транспорт ва овқатланиш масалаларигача бўлган кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда.
Изоҳ (0)