Саудия Арабистони раҳбарлигидаги коалиция кучлари Яман шимолидаги Хаджа провинциясида жойлашган касалхонага берган авиазарба натижасида камида 25 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди, яна 20 киши яраланди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» Яманнинг «ал-Масира» телеканалига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, қурбонлар орасида шифокорлар, ҳамширалар ва болалар бор.
Авиазарба келиб теккан касалхона «Чегара билмас шифокорлар» халқаро ташкилоти томонидан бошқарилади.
Изоҳ (0)