АҚШ президенти Барак Обама Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашга пул йиғиш учун ўз таътилини тўхтатишга қарор қилди, деб ёзади «Газета.ru» Associated Press’га таяниб.
Таъкидланишича, Америка етакчиси Демократик партия кампанияси эҳтиёжлари учун маблағ тўплаш мақсадида ташкил қилинган зиёфатда қатнашишни режалаштирмоқда. Тадбир Массачусетс штатидаги Мартас-Винъярд оролида бўлиб ўтади. Зиёфат ташкилотчилари Хэнк Голдберг ва унинг рафиқаси Кэрол Браун Голдбергдир.
Шунингдек, зиёфатда 60 га яқин саховатпешалар иштирок этади. Аниқлик киритилишича, тадбирга кириш учун чипталар нархи 33 мингдан ошади.
Изоҳ (0)