Буюк Британия ҳукумати 2020 йилга қадар Евроиттифоқ маблағлари ҳисобидан ишлаётган илм-фан, қишлоқ хўжалиги ва инфраструктура йўналишларидаги лойиҳаларни молиялаштиришга ваъда берди. Бу иш мамлакат Европа Иттифоқини тарк этган тақдирда ҳам давом эттирилади, деб маълум қилмоқда «Интерфакс».
Мамлакат молия вазири Филип Хэммонднинг маълум қилишича, бу йўналишга йилига 4,5 миллиард фунт стерлинг (5,8 миллиард доллар) ажратилади.
Қироллик илмий жамияти ушбу янгиликка ижобий муносабат билдирди, аммо молиялаштириш муддатини узайтириш бир қатор узоқ истиқболли лойиҳалар учун зарур бўлиши мумкинлигини эътироф этди.
Изоҳ (0)