Туркиянинг Арзирум шаҳри прокурори Экрем Беязтош Туркия—Сурия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ва мамлакатдан қочишга уриниш чоғида қўлга олинди. Бу ҳақда Dogan агентлиги маълум қилди.
14 август, якшанба куни кечки пайт Сурия билан чегарани қўриқлаётган турк жандармлари нариги томонга ўтишга ҳаракат қилаётган кишини пайқади. Қоидабузардан тўхташи талаб қилинди. Қўлга олинган шахс Арзирум шаҳрининг 46 ёшли прокурори Экрем Беязтош бўлиб чиқди.
Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг у лавозимидан четлатилган ва ҳибсга олинишига кўрсатма берилганди.
Изоҳ (0)