13 август, шанба куни Кубанинг Ольгин провинцияси, Барахагуа шаҳри четида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида саккиз киши, шу жумладан, 3 яшар ўғил ва 4 яшар қиз бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Куба ахборот агентлиги маълумотларига қараганда, енгил автомобилнинг ғилдираги ёрилиб кетгани боис у катта тезликда Ytong автобусига келиб урилган.
Ҳалок бўлганларнинг деярли барчаси — бир оила аъзолари бўлиб, улар Ольгин провинциясининг Куэто муниципийида истиқомат қилар эди.
Изоҳ (0)