Машғулот парвозини амалга ошираётган Уругвай ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 12 август, жума куни El Pais маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Нашр маълумотларига кўра, самолёт мамлакат марказий қисмидаги Дурасно департаментида ҳалокатга учради. Қулашдан сўнг ҳаво кемаси ёниб кетди. Икки учувчи ҳам ҳалок бўлган.
Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар, полиция, тез тиббий ёрдам бригадаси ва ҲҲК вертолёти етиб келган. Расмийлар ҳодиса сабабларини ўрганишга киришди.
Изоҳ (0)