75 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги Рио—2016 мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бектемир Мелиқўзиев чорак финалга йўлланма олди.
1/8 финалда Австралия спортчиси Даниэл Льюисга қарши рингга чиққан Бектемир, ҳар учала раундни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди.
Мелиқўзиев Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони ҳисобланади. У 2015 йилда Осиёнинг энг яхши чарм қўлқоп устаси деб ҳам топилганди.
Энди у медаллар учун кечадиган чорак финал жангини ҳиндистонлик Викаш Кришан Ядавга қарши ўтказади. Мазкур беллашув ғолиби энг камида бронза медалини ҳал қилиб қўяди.
Изоҳ (0)