Туркия миллий терма жамоаси ва «Галатасарой» клубининг собиқ ҳужумчиси Ҳоқон Шукур давлат тўнтаришида айбланди, деб хабар берди «Чемпионат». Манбанинг L'Equipe’га асосланиб маълум қилишича, Туркиянинг афсонавий футболчиларидан бирини қўлга олиш борасида ордер тайёрланган.
Шукур ва унинг отаси Селмет Шукур қуролланган террорчилик ташкилотига аъзо деб гумон қилинган. Бунда гап давлат тўнтаришининг асосчиси сифатида кўрилаётган Фатҳуллоҳ Гюленга бориб тақалиши билдирилган.
Ҳоқон Шукур Туркия терма жамоаси учун 112 та ўйинда иштирок этиб, 51 та гол уришга муваффақ бўлган. У ўз вақтида «Галасарой», «Интер», «Блекберн», «Торино», «Парма» каби машҳур футбол клублари шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳ (0)