Марказий Хитойдаги Хубэй вилоятидаги электростанцияда содир бўлган портлаш оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди. Маҳаллий расмийларга кўра, портлашга юқори босимли буғ қувуридаги авария сабаб бўлган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса туфайли яна беш киши жабрланди. Улар касалхонага етказилган бўлиб, уч нафарининг ҳолати оғир эканлиги айтилмоқда. Полиция ҳодиса тафсилотларини ўрганишга киришди.
Изоҳ (0)