Туркиянинг Грециядаги икки ҳарбий атташеси мамлакатдаги ҳарбий тўнтаришга уриниш доирасидаги иш юзасидан Анқарага чақирилганидан сўнг ғойиб бўлди. Бу ҳақда юқори мартабали турк мансабдорига таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғли дипломатлар йўқолиб қолганлигини тасдиқлади. Унинг билдиришича, полковниклар Илхан Яшитли ва Халис Тунж ўтган ҳафта жумадан шанбага ўтар кечаси оилалари билан паромда Италияга йўл олган.
Турк расмийлари маълумотига кўра, қочоқлар атташелардан бирининг акаси истиқомат қиладиган Нидерландияга ўтишга ҳаракат қилиши мумкин.
Изоҳ (0)