Ироқ пойтахти Бағдоддаги туғуруқхоналардан бирида ёнғин содир бўлди, натижада камида 11 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Al-Arabiya телеканали хабар берди.
29 бемор ва етти чақалоқ бошқа тиббий муассасаларга кўчирилди. As-Sumariya телеканали маълумотларига кўра, ёнғин 10 август, чоршанба куни эрталаб «Ал-Ярмук» касалхонасининг аёллар бўлимларидан бирида юзага келган.
Изоҳ (0)