Бевосита низо юзага келган тақдирда, Британия қуролли кучлари Россияникидан ортда қолади. Бу ҳақда Буюк Британия қуролли кучлари ҳолати ҳақида 2016 йил мартида ички фойдаланиш учун эълон қилинган, аммо журналистлар қўлига тушиб қолган ҳисоботда айтилади, деб ёзади Meduza.
Хусусан, ҳисоботда Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимининг устунлиги ҳамда Россияда дронларни тутиб олиш ва алоқа каналларига тўсқинлик қилиш технологиялари борлиги айтилади. Россиялик ҳарбийларнинг бундай имкониятлари ҳужжатда «ўйин қоидаларини ҳақиқатда ўзгартириб юборувчи» омиллар деб аталади.
Ҳисобот НАТО ва Украинанинг Буюк Британия қуролли кучлари раҳбари генерал Ник Картер раҳбарлигидаги қўшма ҳарбий машғулотлари натижаларига кўра тайёрланган.
Изоҳ (0)