Рио-де-Жанейро Олимпиадасининг дзюдо спорт турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шерали Жўраев биринчи жангни ғалаба билан якунлади.
90 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувда жазоирлик Абдураҳмон Бенамадига қарши курашган Жўраев, огоҳлантиришлари сони кам экани важидан ғалабага лойиқ кўрилди.
Дзюдода бугун — 10 август куни 90 килограммгача бўлган спортчилар финалга қадар гиламга чиқади. Шерали Жўраев медаллар учун бўлган имкониятни сақлаб қолди.
Изоҳ (0)