Рио—2016 нинг академик эшкак эшиш спорт туридаги мусобақалар финали номаълум муддатга қолдирилди, деб хабар берди «Оламспорт».
Ташкилотчилар бунга об-ҳавони сабаб қилиб кўрсатган. Кучли шамол ва ёмғир туфайли қолдирилган финал ўйинлари қачон бўлишига ойдинлик киритилмаган.
Академик эшкак эшишнинг 13—24-ўринлари учун ўзбекистонлик Шаҳбоз Холмирзаев ҳам кураш олиб бориши керак эди. У медаллар учун курашдан чиқиб кетган.
Изоҳ (0)