Яқинда интернет нархи бўйича эълон қилинган мамлакатлар рейтингида мамлакат ялпи ички маҳсулоти ва интернет нархи ўртасида бевосита алоқа йўқлигига гувоҳ бўлдик, деб ёзади «Index.uz».
Бир томондан, бой мамлакатларда юқори технологиялар ҳам яхши ривожланган, иккинчи томондан, ҳаётнинг юқори даражаси интернет учун баланд нарх тўлаш имконини беради. Энг арзон интернет Шарқий Европа мамлакатлари, Россия ва Украинада қайд этилди, аммо булар энг бой давлатлар эмас.
Мақолага изоҳ ёзганлардан бири қизиқарли фикр билдирди:
«Ялпи товар ва хизматлар нархига таъсир қилувчи омиллар:
- логистика;
- кўчмас мулк нархи;
- аҳолининг харид қобилияти.
Шунингдек, у Россияда ушбу харажатлар барча чиқимларнинг 10 фоизини, АҚШда эса 40 фоизини ташкил этишини маълумот сифатида келтириб ўтди.
«Балки айнан ижара ва бошқа харажатлар Ўзбекистонда интернетни қимматлаштирар, — дейилади мақолада. — Авваллари провайдерлар ташқи канал қимматлигини айтарди. Аммо ташқи канал нархи провайдерлар учун сўнгги беш йил давомида етти мартадан кўпроқ пасайтирилгани нархлар тушишига олиб келмади».
Изоҳ (0)