Apple Вашингтон университети профессори томонидан асос солинган ва сунъий интеллект билан шуғулланадиган стартапни сотиб олди. Келишув суммаси 200 миллион долларни ташкил этди, дея хабар беради «Интерфакс».
Turi стартапи, жумладан, таомланиш бўйича тавсиялар берадиган GraphLab лойиҳасининг кўлами кенгайиши натижасида дунёга келди. «Apple вақти-вақти билан кичик компанияларни сотиб олади, биз бу борадаги мақсад ёки режаларимизни умуман муҳокама қилмаймиз», — дея маълум қилди корпорация вакиллари.
Recode нашрига кўра, нафақат Apple, балки бошқа техногигантлар — Facebook, Google, Microsoft ва Amazon ҳам компьютер ўқуви ҳамда сунъий интеллект соҳасидаги изланишларга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Изоҳ (0)