Ўзбекистонлик спортчи Шаҳбоз Холмирзаев Рио—2016 нинг академик эшкак эшишдаги саралаш мусобақасини муваффақиятли якунлади.
2000 метр масофали пойгада иштирок этган Шаҳбоз Холмирзаев финишга 7:14.58 кўрсаткич билан иккинчи бўлиб етиб келди. У пешқадам литвалик спортчидан 1.02 сония фарқ билан ортда қолди.
Энди ўзбекистонлик спортчи чорак финал беллашувларида иштирок этади. Чорак финал ўйинлари 9 август санасига тайин қилинган.
Изоҳ (0)