Наманган вилоятининг Косонсой туманида «Қадрлаш» дам олиш маскани фойдаланишга топширилди. Косонсой сойи соҳилида, сўлим ва баҳаво гўшада жойлашган мазкур масканда кексалар кўнгилли ҳордиқ чиқариши учун барча қулайлик яратилган, дея хабар беради ЎзА.
«Нуроний» жамғармаси вилоят бўлимига қарашли мазкур дам олиш маскани 30 ўринга мўлжалланган. Қурилиш ишлари «Чортоқ архитектура қурилиш» масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан амалга оширилди.
Вилоят санъаткорлари иштирокидаги концерт очилиш маросимига байрамона руҳ бағишлади. Дам олиш масканини барпо этишда иштирок этган қурувчиларга вилоят ҳокимлиги ва «Нуроний» жамғармасининг эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)