6 август, шанба куни Ўзбекистоннинг тоғли ва Тошкент шаҳридан бошқа барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати +40 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, шанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +13…+18 даража, Тошкент шаҳрида +21…+23 даража, қолган барча жойларда +20…+25 даража илиқ бўлади.
6 август куни кундузи эса тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +25…+30 даража, Тошкент шаҳрида +37…+39 даража, қолган барча ҳудудларда +35…+40 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)