4 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Қозоғистон Сибир куйдиргисининг авж олиши туфайли Россиядан йирик қорамол етказилишига вақтинча чеклов жорий қилди. Сибир куйдиргиси одамлар орасида ҳам қайд этилган.
2. Ўзбекистоннинг биринчи Dreamliner самолёти бўёқдан чиқарилди. Янги самолёт «Тошкент — Нью-Йорк» йўналиши бўйича қўнилмайдиган парвозларни амалга ошириш имконини беради.
3. Ҳумо қуши кўринишидаги «Тошкент-4» терминали 336,4 млн долларга қурилади. Янги терминал соатига 1,5 минг, йилига 5,7 миллион нафар йўловчига хизмат кўрсата олади.
4. Украина бозорида Ravon бренди остидаги автомобиллар пайдо бўлади. Мазкур автомобилларнинг Украина бозоридаги нархи ҳозирча маълум қилинмаган.
5. Тошкент Кичик ҳалқа йўлининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмаси яқинида сув қувури ёрилди. Ҳодиса натижасида камида битта Nexia автомобилига жиддий зарар етган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)