Ливерпулда (Буюк Британия) истиқомат қилувчи аёл 30 йилда биринчи марта душ қабул қилди. У сувдан қўрқишини гипноз ёрдамида енгишга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда Daily Mail.
Донна Макмохан беш ёш эканлигида таътилда юз берган нохуш ҳодисадан сўнг, юзага келган фобия (қўрқув) туфайли сувга туша олмасди. Британиялик аёл душ қабул қилиш, пляж ва бассейнларга боришдан қўрқар эди. 30 йил давомида у танасининг алоҳида қисмларини навбат билан тозалаш учун бир неча соатлаб вақт сарфлар эди.
35 ёшида Макмохан гипноз бўйича мутахассис Роберт Хайси туфайли ўз қўрқувини енгишга эришди. Гипнозчи унга бир неча соат давомида турли сув ҳавзаларида бўлишга ёрдам берди. «Ва ниҳоят, мен ҳам эл қатори душ қабул қила оламан», — дея таъкидлади икки нафар фарзанднинг онаси.
Изоҳ (0)