Хитой раиси Си Цзиньпин ва Россия президенти Владимир Путин Ханчжоу шаҳрида 4—5 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган G20 саммити давомида икки томонлама учрашув ўтказади. Бу ҳақда Хитой ТИВ Европа ва Марказий Осиё департаменти директори Гуй Сунъюй маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Президент Путин Си Цзиньпин таклифига биноан келадиган Ханчжоуда асосий меҳмон бўлади. Саммитдан ташқари, G20 майдонларида икки давлат раҳбарининг алоҳида учрашуви бўлиб ўтади. Унда Путиннинг Хитойга 25 июнь куни бўлиб ўтган ташрифи натижалари, Россия ва Хитой муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади», — дея таъкидлади дипломат.
Гуй Сунъюйга кўра, учрашув қисқа ва расмиятчилик учун эмас, шакл ҳамда мазмун жиҳатидан тўлақонли бўлади, унинг якунлари бўйича янги келишувларга эришилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)