Арманистон полицияси ўз ходимларининг Ереванда 29—30 июль кунлари бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар чоғидаги хатти-ҳаракатларини текширишни бошлади, деб ёзади «ТАСС» полиция ахборот хизматига таяниб.
«Текширув полиция ходимлари томонидан номутаносиб куч қўлланилиши ҳолатларига ҳам, ОАВ вакилларига нисбатан зўравонлик қилиниши ва уларнинг мол-мулкига зарар етказилиши ҳолатларига ҳам тегишли», — дея таъкидлади муассасадагилар.
Ҳодисада қатнашиб, тўқнашувларни ҳамда митинг иштирокчилари, журналистлар ва полициячиларга нисбатан зўравонлик қўлланилишини келтириб чиқарган фуқаролар шахсини аниқлаш буюрилди.
Изоҳ (0)