АҚШ ва дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири Уоррен Баффет 8 ноябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиши учун бунга эҳтиёжи бор америкаликларни шахсан ўзи сайлов участкаларига олиб боришга ваъда берди. Бу ҳақда миллиардер она шаҳри Омахадаги (Небраска штати) сайловолди митингида Ҳиллари Клинтон билан бирга чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Баффет интернетда номи «Сайловларга олиб борамиз» дея таржима қилинадиган махсус сайт яратилганини эълон қилди. Сайловчиларга шундай хизмат нафақат овоз бериш, балки рўйхатдан ўтиш чоғида ҳам кўрсатилади. Шунингдек, у 8 ноябрь куни шахсан камида 10 кишини сайлов участкаларига элтиб қўйишни ваъда қилди.
Қолаверса, Баффет сайлов кунига 32 ўринли саёҳат автобусини тўлиқ банд этиб қўйгани ва унда «сайловчилар билан участкаларга бориш, селфига тушиш, умуман, Клинтонга кўмак учун зарур нимаики бўлса, амалга ошириши»ни таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)