Суриянинг Алеппо шаҳри марказидаги турар-жойлар террорчилар томонидан ўққа тутилиши оқибатида 2 август, сешанба куни камида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси вакилига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Вакилга кўра, эски шаҳардаги даҳалар — Алеппонинг деярли қоқ маркази ўққа тутилиши туфайли яна 8 киши жароҳат олган. Жангарилар шаҳарга заҳарловчи моддалар билан тўлдирилган бир неча снарядларни йўллаган.
Изоҳ (0)