Олимпия ўйинларига етиб келган спортчилар уларда Бразилияда Pokemon Go ўйинини давом эттириш имконияти йўқлигидан хабар топди, деб ёзади «Интерфакс» Ғарб ОАВларига таяниб.
Спортчиларнинг кўпчилиги ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат юзасидан шикоятли постлар ёзиб қолдирди.
Олимпия ўйинлари ташкилотчилари спортчиларга Олимпия қишлоғи ва боғида покемонлар йўқлигини ўйин ҳозирча Жанубий Американинг ҳеч қайси мамлакатида расман чиқарилмагани билан изоҳлади.
ОАВлар ёзишича, Рио-де-Жанейро мери Эдуарду Паис, ҳатто, Япониянинг Pokemon Go ўйинини ишлаб чиққан Nintendo компаниясига мурожаат қилиб, дастурни Олимпиада ўйинлари арафасида Бразилияда ишга туширишни сўради. Бироқ компания мурожаатга жавоб қилганича йўқ.
Изоҳ (0)