Samsung компанияси 2 август кунига режалаштирилган янги Samsung Galaxy Note 7 фаблетининг анонсини уюштиришга улгармасидан таниқли инсайдер Стив Хеммерстоф смартфоннинг ва қутисининг сифатли «жонли» суратларини тармоққа чиқариб юборди. Бу ҳақда «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.
Қутида смартфон 64 битли, 8 ядроли чипсет асосига қурилгани, LTE-А Cat. 12 модемига эгалиги айтилади. Унинг ички хотираси 4 Гб ни ташкил этади, экран — 5,7 дюйм, камералар — 12 ва 5 Мп. Корпус сув ва чангдан ҳимояланган.
Шу тариқа, Samsung Galaxy Note 7 нинг техник тавсифи қуйидагича:
Чипсет: Qualcomm Snapdragon 821 ёки Samsung Exynos 8893 (модификациясига қараб)
Оператив хотира: 4 Гб
Экран: 5,7 дюйм, Super AMOLED, 2560 х 1440 нуқта, икки томонлама қабариқ
Порт USB-C: мавжуд
Асосий камера: 12 Мп, Dual Pixel, қўшдиодли вспишка
Фронтал камера: 5 Мп
Коммуникациялар: 2G, 3G, LTE-А Cat. 12, GPS, A-GPS
Аккумулятор: 3500 мА/соат
Ранглар: кумушранг, қора, ҳаво ранг, тилла
Ўлчов: 153,5 х 73,9 х 7,9 мм
Масса: 168 г
Дастурий таъминот: Android 6.0 New Grace UX интерфейсида
Изоҳ (0)