Халқаро Олимпия Қўмитаси президенти Томас Бах россиялик спортчиларнинг Рио-де-Жанейро Олимпиадасида иштирок этиши масаласи адолат принсиплари билан ҳал этилгани ва у сиёсатдан ҳоли бўлганини айтиб ўтди.
Томас Бах бу ҳақда ташкилотнинг Бразилиядаги 129-сессияси очилиши вақтида маълум қилган, деб ёзди «РБК».
«Биз россиялик спортчиларга қўйилган айбловларни шунчаки эътибордан четда қолдира олмасдик. Бошқа томондан эса биз айбловлардан ҳоли бўлган спортчиларга ўзларини оқлаш ва кўрсатиш имконини беришимиз лозим эди. Қайсидир спортчини унинг мамлакати йўл қўйган хато сабаб жазолаш керак эмас», — деб айтиб ўтган Бах.
Ташкилот президенти қабул қилинадиган ҳар қандай қарор сиёсий тазйиқлардан ҳоли бўлиши кераклигига алоҳида урғу берган.
Изоҳ (0)