Афғонистон пойтахти Кобулда юз берган портлаш ва отишма оқибатида бир нафар полициячи ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Уч нафар жангарининг йўқ қилинганлиги таъкидланмоқда.
Кобулдаги Northgate меҳмонхонаси яқинида миналаштирилган юк машинаси портлаб кетганлиги маълум қилинмоқда.
Меҳмонхонада истиқомат қилаётган чет элликлар, шунингдек, меҳмонхона ходимлари теракт вақтида жабрланмаган. Портлаш шаҳарда электр таъминоти узилгандан кейин бир неча дақиқадан сўнг маҳаллий вақт бўйича 01:30 да юз берган.
Юз берган ҳодиса учун жавобгарликни «Толибон» радикал ҳаракати зиммасига олди.
Изоҳ (0)