Amazon.com Inc. 1 август кунги сотувлар чоғида Exxon Mobil Corp’дан ўзиб кетиб, капитализация бўйича АҚШнинг 4-компаниясига айланди. Бу ҳақда MarketWatch’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Сотувлар чоғида Amazon’нинг бозор нархи 1,3 фоизга ошиб, 364 миллиарддан кўпроқни ташкил этди. Ўз навбатида Exxon Mobil акциялари нархи 2 фоизга, компания капитализацияси эса 361,6 миллиард долларга тушиб кетди.
Охирги икки сессия давомида Amazon еттинчи ўриндан тўртинчига кўтарилишига чораклик ҳисоботларида қайд этилган ижобий натижалар ҳамда Fire планшетларининг сотилиши ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)