АҚШ спортчилари Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этувчи спорт формасининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Баъзи журналистлар ва мухлислар спортчиларнинг формасида Россия байроғидаги учта ранг кетма-кетлигини пайқади.
Биринчилардан бўлиб бу ўхшашликка Yahoo Sports’нинг спорт шарҳловчиси Кевин Кадук эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, спортчилар пиджаклари тугмасини ечиб қўйганда, пиджак остидаги футболка дизайни Россия байроғидаги ранглар кетма-кетлигини эслатади.
«Тушунарсиз, нега дизайнерлар спортчилар кийимидаги рангларни айнан Россия миллий рамзидаги ранглар кетма-кетлигида жойлаштирган?» — деб ёзади у.
Изоҳ (0)