Туркия муваффақиятсиз якунланган ҳарбий тўнтариш иштирокчиларини жазолашни ҳаддан ошириб юбормаслиги лозим. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель баёнот берди, деб хабар қилмоқда «Газета.ru».
«Албатта, мамлакатда тўнтаришга уриниш юз берганда ташкилотчиларга қарши чоралар кўриш зарур, аммо конституция доирасида», — унинг сўзларини келтиради Reuters.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда тўнтаришга алоқадорликда гумондор ўн минглаб инсонлар қўлга олинди, уларнинг бир қисми турли муддатларга ҳукм қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, мамлакатда ўлим жазосини қайтариш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Изоҳ (0)