Туркия бош вазири ўринбосари Меҳмет Шимшек мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россияга қачон ташриф буюришига ойдинлик киритди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, давлат раҳбари 9 август куни Санкт-Петербургга етиб келади.
Ўз навбатида, Россия бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович Россия ва Туркия раҳбарларининг учрашуви августнинг биринчи ярмига режалаштирилганлигини маълум қилди.
Россия ва Туркия бош вазирлари ўринбосарлари 26 июль, сешанба куни Москвада учрашув ўтказди. Reuters’нинг маълум қилишича, томонлар икки давлат ўртасидаги савдо ва иқтисодиёт соҳасидаги муносабатларнинг яхшиланишини муҳокама қилган. Мазкур алоқалар ўтган йилнинг декабрида Россия бомбардимончи самолётининг Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан уриб туширилишидан сўнг кескин ёмонлашган эди.
Изоҳ (0)