Испанияда Зика вируси билан боғлиқ микроцефалияга чалинган илк чақалоқ туғилди. Бу ҳақда 25 июль, душанба куни El Pais маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Газета маълумотларига кўра, гўдакнинг онасида Лотин Америкаси бўйлаб саёҳатдан сўнг вирус аниқланган.
Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, июль ўрталарига келиб мамлакатда Зика вирусига чалиниш билан боғлиқ 180 дан ортиқ ҳолат қайд этилган бўлиб, улардан 24 таси ҳомиладор аёлларда кузатилган. Барча ҳолатларда ҳам касаллик Испанияга хориж сафарларидан қайтган кишиларда учрагани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)