Пекин ва Вашингтон қарашларда юзага келаётган ихтилофларни самарадорлик билан ҳал этиши ва бир-бирининг туб манфаатларини ҳурмат қилиши керак. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Сьюзан Райс билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
У, шунингдек, Хитойнинг «замонавий халқаро меъёр ва тартибга қарши чиқиш нияти йўқлиги ва ҳеч қачон гегемония (устунлик)га интилмаслиги»ни таъкидлади.
«Хитойни ривожлантиришдан мақсад 1,3 миллиард кишилик аҳолининг фаровонлигидан иборат», — деди у.
Хитой етакчиси томонларни иқтисодий, савдо ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга, иқлим ўзгаришлари, халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ҳамкорликка чақирди.
Изоҳ (0)