Хитойда итеъфодаги генерал Го Босюн коррупция ҳақидаги иш бўйича ҳарбий суд томонидан умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» Хитой давлат ОАВларига таяниб.
74 ёшли генерал пора олишда ва хизмат амалини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилди. Го Босюн генерал унвонидан маҳрум этилди, унинг ҳисоблари эса музлатилди.
2002—2012 йилларда Го Босюн Хитой Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари вазифасини эгаллаган, шунингдек, Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси аъзоси бўлган.
Генерал устидан суд ёпиқ режимда бўлиб ўтди, у ўғирлаган маблағ миқдори расман маълум қилинмади. Баъзи ОАВлар ёзишича, Го Босюн қарийб 12,3 миллион долларлик поралар учун судланган.
Изоҳ (0)