Ҳиндистон мезбонлик қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати—2016 иштирокчиси бўлган Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда. ЎФФ матбуот хизмати хабарига кўра, Темур Олимхўжаев мураббийлигидаги жамоа 25 июль куни Уммонга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
«Жар» стадионида бўлиб ўтган беллашувнинг биринчи бўлимида уммонлик футболчилар битта гол уришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда эса ўзбекистонлик футболчилар бунга 4 та гол билан жавоб берди — 4:1.
27 июль куни мазкур жамоалар ўртасида яна битта беллашув бўлиб ўтади. «Жар» стадионидаги ўйин 18:00 да бошланади.
Изоҳ (0)