Туриннинг «Ювентус» клуби «Манчестер Юнайтед» томонидан бўлган навбатдаги таклифни рад этди, деб ёзди «Чемпионат».
Италия сайтларидан бирида фаолият олиб борувчи журналист Жанлука Ди Марсио «Юнайтед» Погба учун 110 миллион евро ва қўшимча 10 миллион бонус таклиф қилгани ҳақида ёзган. Бироқ бу нарх «Ювентус»ни қаноатлантирмаган.
Мақолада келтирилишича, «Наполи»дан Гонсало Игуаиннинг харид қилиниши Поль Погбанинг сотилишига қараб қолмаган. Аргентиналик ҳужумчини қўлга киритиш учун «Ювентус» маблағни Марио Лемина, Роберто Перрейра, Симоне Дзаза каби футболчиларни сотиш орқали ишлаб олмоқчи.
Изоҳ (0)