Шимолий Хитойдаги Хэбэй провинциясида ўтган ҳафта давомида жала ва сув тошқинидан ҳалок бўлганлар сони 130 кишига етди, деб ёзади «ТАСС» маҳаллий ҳукуматга таяниб.
Яна 11 киши бедарак йўқолган. 310 мингга яқин маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган.
Провинцияга етган тўғридан-тўғри иқтисодий зарар 16,3 миллиард юан (2,5 миллиард доллар)га баҳоланмоқда.
Синтай шаҳрининг ўзида 25 киши ҳалок бўлди, 13 киши эса бедарак йўқолган деб эълон қилинди. Ушбу аҳоли пунктининг мери жала хавфига «етарлича эътибор қаратилмагани» учун ҳамюртларидан узр сўради.
Изоҳ (0)